БЮДЖЕТДАН ТАШҚАРИ ЖАМҒАРМАЛАР — давлатнинг давлат бюджетига киритмайдиган ва аниқ мақсадларга мўлжалланган пул маблағлари. Ўзбекистоннинг бозор муносабатларига ўтиш жараёнида молиябюджет тизимининг такомиллаштирилиши Бюджетдан ташқари жамғармалар таркибини шакллантирди. Буларга, мас, давлат пенсия жамғармаси, бандликка ёрдам жамғармаси, давлат суғурта жамғармаси ва б. киради.