БЮДЖЕТ ТЕКШИРУВЛАРИ

БЮДЖЕТ ТЕКШИРУВЛАРИ — оилалар бюджетини статистик усудда тадқиқ этиш. Бюджет текширувлари натижасида оилаларнинг даромадлари ва даромад манбалари, уларнинг ўз даромад маблағларини қандай мақсадларда ва қандай миқдорда сарфлашлари ҳақида, оилаларнинг уй-жой ва маданий маиший буюмлар билан қандай таъминланганлиги тўғрисида, оила аъзоларининг таркиби, машғулоти ва маълумоти ҳақида ахборотлар олинади. Бюджет текширувлари билан Ўзбекистонда Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги шуғулланади. Бюджет текширувларида оила бюджеты ҳақида текширилаётган оилалардан сўров ва анкета тўлдириш йўли билан маълумотлар тўпланади.