БЮДЖЕТ МУАССАСАЛАРИ — аксарият ёки бутунлай давлат ёки маҳаллий бюджет воситаларидан маблағ б-н таъминланадиган муассасалар. Бундай ташкилотларга бошқарув органлари, армия, суд, прокуратура, ижтимоиймаданий, фан, маориф, соғлиқни сақлаш соҳаларидаги кўпгина муассасалар киради.