БЮДЖЕТ ЙИЛИ

БЮДЖЕТ ЙИЛИ — қонуний равишда тасдикланган давлат бюджеты режасининг бажарилиши белгиланган муайян давр, муддат (тўлиқ бир йилни ўз ичига олади). Асосан Бюджет йили давлатларда календарь йили билан бошланади ва тугайди. Айрим мамлакатларда эса бошқа муддатлар амал қилади (мас, Буюк Британия, Японияда Бюджет йили календарь йилининг 1 апр. дан бошланиб келгуси йилнинг 31 мартигача, Канадада 1 июлдан келгуси йилнинг 30 июнигача, АҚШда 1 окт. дан келгуси йилнинг 30 сент. гача, Туркияда 1 мартдан келгуси йилнинг 28 фев. гача давом этади). Кейинги вақтда кўпчилик давлатлар ҳисобкитобларни осонлаштириш мақсадида календарь йили билан бошланадиган Бюджет йилига ўтмоқцалар, жумладан Ўзбекистонда ҳам Бюджет йили календарь йилига мувофиқ келади.