БЭР ҚОНУНИ — дарёларнинг оқиш қонуниятини акс эттирадиган қонун. 1857 й. да рус табиатшуноси К. М. Бэр топган. Дарёлар Шим. ярим шарда ўнг томонга, Жан. ярим шарда чап томонга бурилишга интилиб оқади. Шу туфайли, дарёлар қайси томонга оқишидан катъи назар, Шим. ярим шарда дарёнинг ўнг қирғоғини, Жан. ярим шарда чап қирғоғини кўпроқ ювиб боради. К. М. Бэр бу ҳодиса Ернинг ўз ўқи атрофида айланиши таъсири эканлигини исбот қилди. Назарий механика крнунларидан маълумки, айланаётган системада ҳаракат қилаётган жисм Кориолис тезланиши деб аталадиган қўшимча тезланишга учрайди. Шим. ярим шарда бу тезланиш асосий ҳаракатдан ўнг томонга, Жан. ярим шарда эса чап томонга йуналади. Бу тезланиш юқори кенгликларда кучли бўлади, экваторга томон камая бориб, экваторда нулга тенглашади.