БЭКВОРДЭЙШН

БЭКВОРДЭЙШН (инг. backwardation) — нақц товарлар нархи муддати келишилган товарлар нархига, тез фурсатда етказиб бериладиган товарлар нархлари кечикиброқ етказиб бериладиган товарлар нархига нисбатан қимматроқ бўлган ҳолат (контангонинг акси). Mac, фев. да (1 т учун доллар) нақд буғдой 300, март ойида етказиб берилганда — 290, май ойида—280, июлда—270, авг. да—265, сент. да—250, нояб. да—230 бўлиши мумкин. Бозордаги нархларнинг бундай нисбати, одатда, омборларда товарларнинг етишмаслиги (ҳосил бўлмаганлиги, иш ташлашлар оқибати ва б.) б-н, келгусида эса таклифнинг ортишига ишониш (мас, янги ҳосил ҳисобига) билан боғлиқ. Бу даврда бозор ўта асабийлиги, нархларнинг ғоят пастбаландлиги, чайқовчиликнинг кучайиши билан ажралиб туради.