«БЭЙ ШИ» («Шимол тарихи» ёки «Шимолий сулолалар тарихи») — Хитой сулолалари тарихи; 386—581 й. ларда Шим. Хитойда ҳукмронлик қилган сулолалар: Шим. Вэй (386—535), Шим. Ци (550577), Шим. Чжоу (557—581) тарихини ўз ичига олади. Тан сулоласи тарихчиси Ли Яньшоу (596—678) томонидан ёзилган. 100 цзюан (қисм ёки бўлим)дан иборат. Унда Хитойдан шим. ғарбда яшаган қад. туркий қавмлар ҳақида ҳам бой маълумотлар сақланган.