БЭЙШАНЬ

БЭЙШАНЬ — Марказий Осиёдаги тоғлик, Хитойда, Алашань чўли ва шарқий Тяньшан тоғлари оралиғида. Уз. қарийб 700 км. Бал. 2791 м гача (Мацзуншань тоғи). Кристалли ва метаморфик жинслардан тузилган палахсали бир неча тоғдан ва уларни ўйиб юборган ботиқлардан иборат. Эол рельеф шакллари, тошлоқ чўл ва чала чўл, шўрхоклар кенг тарқалган. Чўл ўсимликлари ўсади. Бир йилда 40—80 мм ёғин тушади.