БЬЮКЕНЕН (Buchanan) Жеймс Макл-Гил (1919.2.10) — америка иктисодчиси. 1948 й. да дрлик илмий даражасини олган. Бьюкенен нарх белгилаш жараёнига катта эътибор қаратиб, иқтисодий тараққиётда нарх омиллари муҳим ўрин тутишини таъкидлади. Бьюкененнинг фикрига кўра, и. ч. ва нархни хукумат томонидан назорат қилинишига фавқулодда ҳоллардагина йўл қўйилиши лозим, лекин айни пайтда эркин тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш йўлида иқтисодиёт ишларига давлатнинг аралашувини кучайтиришни ёқлайди. Бьюкенен ижтимоий танлов назарияси асосчиси. Молиявий масалаларга оид қатор монографиялар муаллифи. Нобель мукофоти лауреати (1986).