БЦЖ

БЦЖ (Barilla de Calmette et Guerin) — сил касаллигига қарши вакцинация учун қўлланиладиган сил микобактериясининг кучеизлантирилган штамми (тури); уни Кальмет (A. Calmette) билан Герен ( С. Guerin) қорамол ўтидан тайёрланган муҳитда сил микробларини 13 йил давомида қайтақайта ундириш усули билан 1906 й. да етиштирган. БЦЖ культурасидаги бацилла тўғри ёки бир оз эгилган, уз. 1,5—3—5 мк, ингичка таёқчадир. 1919— 24 й. ларда профилактик вакцинация учун қўлланила бошлади. Штамм хусусияти синчиклаб ўрганилгач (1925—26), чақалоқларга тирик БЦЖ вакцинаси ичирила бошлади. 1942 й. дан шаҳар, 1943 й. дан қишлоқ туғруқхоналаридаги ҳамма чақалоқпарга 3—5—7 ёки 4—6—8 кунлигида мажбурий тартибда 10 мг дан БЦЖ ичириладиган бўлди. Сил юқмаган гўдакларни, мактабгача тарбия ёшидаги болаларни ва 30 ёшгача бўлган аҳолини ревакцинация қилиш 1948 й. дан бошлаб жорий этилди (бунда вакцина ичирилади, тери устига ёки ичига юборилади). Тери ичига БЦЖнинг махсус вакцинаси — глютамат вакцина юбориш 1962 й. дан ҳамма жойда қўлланиладиган бўлди. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғига асосан, БЦЖ вакцинаси янги туғилган чақалоқларга туғруқхонада ҳаётининг 4—7 кунлари 0,1 мл ҳажмда 0,05 мг юборилади. Сўнгра 7 ва 15 ёшида ревакцинация қилинади. Вакцинация ва ревакцинация қилинганларнинг жуда озчилигида (0,001 — 0,003%) БЦЖ юборилган жойда асорат сифатида йиринглаш кузатилиши мумкин. БЦЖ қўлланилиши натижасида сил б-н, айниқса унинг оғир турлари билан касалланиш бир неча баробар камайди.