БХОПАЛ

БХОПАЛ — Ҳиндистоннинг МадҳьяПрадеш штатининг маъмурий маркази. Транспорт йўллари тугуни. Аҳолиси 1,1 млн. дан зиёд киши (1990-й. лар ўрталари). Оғир саноат ускуналари ишлаб чиқарилади. Тўқимачилик, жумладан ип газлама ва қ. х. маҳсулотлари қайта ишлаш саноати корхоналари бор. Ҳунармандчилик ривожланган (заргарлик буюмлари, газлама бўяш ва б.). Йирик савдо маркази. Унт бор.