БХАРАТЕНДУ ХАРИШЧАНДРА

БХАРАТЕНДУ ХАРИШЧАНДРА (1850—Банорас—1885) — ҳинд ёзувчиси, драматург. Замонавий ҳинд адабиёти асосчиларидан бири. У 13 ёшида Р«амаяна»дялҳ парчаларни (санскритчадан ҳиндчага) таржима қилган. «Видьясундар» (1868), «Адолатли Харишчандра» (1874) асарлари санскритчадан қилинган илк эркин таржималари эди. Бхаратенду харишчандра. «Севги мафтуни» (1875), «Чандравали» (1876), «Хиндистон мусибати» (1880), «Остинустун шаҳар» (1881) каби асарлари билан замонавий ҳинд драматургиясига асос солди, уни мумтоз драмаларга ижодий ёндашган ҳолда, замонавий мавзу ва ғоялар билан бойитди. Бхаратенду харишчандра. театрлар ташкил этиб, ўзи ҳам режиссёрлик, ҳам актёрлик қилган. Унинг асарлари, адабийтанқидий мақолалари ватанпарварлик руҳи, босқинчиларга нафрат ғоялари билан суғорилган. Ижоди 19-а. 2-ярми ҳинд адабиёти тараққиётига сезиларли таъсир этган.