БХАВНАГАР

БХАВНАГАР — Ҳиндистон ғарбидаги шаҳар, Катхиявар я. о. да, Гужарот штатида. Аҳсшиси 401 мингдан зиёд киши (1990-й. лар ўрталари). Камбей қўлтиғидаги порт. Тўқимачилик, озиқовқат, кимё саноати корхоналари бор. Б. яқинидан туз олинади. Шаҳарга 1723 й. да асос солинган.