БУҒРОЛАР

БУҒРОЛАР — Қорахонийлар хоқонлигининг ғарбий қисми (Еттисув, Қашқар ва Жан. Қозоғистон)ни хоқон номидан идора қилган сулола хонларининг унвони (10—11-а. лар). Унинг йирик вакиллари Абдулкарим Сотуқ Буғрохон ва унинг набираси Ҳорун ибн Мусо даврида Еттисув ва Қашқардаги кўпчилик туркий халқлар ислом динини қабул қилганлар.