БУҒО

БУҒО, Бағуй (13-а.) — Устюг ш. (Русь давлати)даги мўғуллар ясоқчиси (солиқ тўпловчи). Христиан динига кириб Иоанн исмини олган. Ўзининг хайрли ишлари билан халқнинг иззатҳурматини қозонган. Устюг ш. да черков, монастир қурдирган. Черков қўлёзмалари Иоанн (Буғо)ни «ҳазрат» деб ҳисоблайдилар.