БУҒЛАНИШНИ ЎЛЧАГИЧ

БУҒЛАНИШНИ ЎЛЧАГИЧ — сув ва тупроқ сиртидаги буғланишни ўлчайдиган асбоб. Махсус идишдан иборат. Тупроқ устига ва сув сиртида сузиб юрувчи махсус қурилма устига ўрнатилади. Кузатиш натижаларини ҳисоблашда Буғланишни ўлчагич устига тушадиган ёғинсочин эътиборга олинади. Буғланиш миқдори қуйидаги сув баланси тенгламаси билан ҳисобланади: бунда Е — кузатиш муддатлари орасидаги буғланиш миқцори, мм; х — ёғинсочин микдори, мм; А, ва h2 — буғлатувчи идишдаги сувнинг кузатиш бошидаги ва охиридаги сатҳи, мм. Гидрометеорология ст-яларда ишлатилади.