БУҒ-КУЧ ҚУРИЛМАСИ — умумий ҳолда буғ қозони (буғ генераторы) ва сув буғи энергиясини механик ишга айлантирувчи буғ двигателлари мажмуидан иборат энергетик қурилма. Буғ двигатели сифатида буғ машинасы ёки буғ турбинаси ишлатилади.