БУҒДОЙ ТРИПСИ (Haplothris tritici Kurd.) — трипслар туркумига мансуб ҳашарот. Буғдой трипсининг бўйи 1,5—2 мм. Личинкаси тупроқда қишлайди. Апр. да вояга етади. Эрта баҳорда ҳарорат 8 — 10° га етганда барг қўлтиқларида озиқлана бошлайди, барг қўлтиғига кириб олиб, юқорига кўтарилади ва барг учи ширасини сўради. Натижада барг учидан қурийди, бошоқ нормал ривожланмайди. Одатда, Буғдой трипси барг томирлари бўйлаб ғуж бўлиб ётади. Тухумини бошоққа ёки ундаги қилтиқларга биттадан ёки тўптўп қилиб қўяди. Буғдой трипсини йўқотиш учун ҳосил йиғиб олингандан кейин буғдойпояни суғориш ва ерни ҳайдаш тавсия қилинади.