БУҒ ҒИЛОФИ — буғ машинаси цилиндрини ўраб турувчи ҳалқасимон камера. Буғ қувуридан чиққан буғ шу ғилофдан ўтказилади. Вазифаси — цилиндр девори т-расини иш бажарувчи буғ т-расига яқинлаштириш ва уни бир меъёрда тутиб туриш. Буғ ғилофи тўйинган буғ б-н ишловчи машиналарнинг кўпида қўлланилади. Буғ ғилофи озиқ-овқат саноати корхоналарида масаллиқпарни пишириш учун ҳам ишлатилади. Mac, ёғ з-дларида янчилган мағиз буғ ғилофли қозондан ўтаётган буғ таъсирида пиширилади.