БУҒ ҚОЗОНИ — ёқилғи ёққанда ўчоқда ажраладиган иссиқлик ҳисобига босими атмосфера босимидан юқори бўлган буғ олинадиган қурилма. Кўпчилик Буғ қозонида иш жисми сифатида сув ишлатилади. Буғ қозони икки йўналишда ривожланган:
1) газ қувурли қозонлар яратилган (бунда цилиндрик қозонга аввал учтагача катта диаметрли ўт қувурлар, сўнгра ўнлаб кичик диаметрли тутун қувурлари қўйилган);
2) қозонни ташкил этувчи цилиндрлар сонини кўпайтириш йўли билан сув қувурли қозонлар яратилган. Аввал нисбатан катта диаметрли цилиндрлар сонини 3—9 тагача оширилган (батареяли қозонлар), кейинчалик диаметрлари унча катта бўлмаган ўнлаб ва юзлаб цилиндрлар ўрнатилган. Улар сув қайнатиш қувур (труба)лари ҳисобланади. Кичик диаметрли цилиндрлар дастлаб горизонтга нисбатан 12° гача бурчак остида қия ўрнатилиб, камералар ёки секциялар воситасида бир тўп қилиб бирлаштирилади ва устида жойлашган горизонтал барабанларга бириктирилиб, горизонтал сув қувурли қозонлар яратидци. Кейинчалик тўғри қайнатиш қувурлари тик ёки қия ўрнатилиб, булар воситасида юқориги ва пастки горизонтал барабанлар бирлаштирилди; тўғри қувурлар билан алмаштирила бошланди, қозон барабанларининг сони эса тобора камайтирилди. Ҳоз. вертикал сув қувурли қозонларда фақат 1 ёки 2 барабан бўлади. Тўғри оқимли барабансиз қозон ҳам сув қувурли қозон ҳисобланади. Буғ қозони ривожланиши билан бир қаторда қозон агрегатларининг буғ ҳосил қилиши, буғ параметрлари ва ундаги ф. и. к. ҳам оша боради. Қозон агрегатларининг ф. и. к. 9395%, буғ ҳосил қилиши 2500 т/ соатгача (тра 570° ва буғ босими 25 МПа бўлганда) етади.