БУҒ ЎТКАЗГИЧ — буғ узатиш қурилмаси. Одатда, яхлит чўзилган пўлат қувурлардан ясалади. Паст (1,2 МПа гача) босимли Буғ ўтказгичлар фланец ёрдамида, ўрта ва юқори босимлилари эса пайвандлаб бириктирилади. Буғ конденсатини олиб кетиш учун Буғ ўтказгич буғ йўналиши томонга 2—3% қиялантириб ўрнатилади, сувайирғич ва дренаж қурилмалар билан жиҳозланади. Буғ ўтказгичнинг буғни беркитиш ва ростлаш органлари сифатида вентиллар ва зулфинлар ишлатилади; иссиқликдан (термик) кенгайишни компенсаторлар бартараф қилади. Иссиқлик беҳуда сарф бўлмаслиги учун Буғ ўтказгич изоляцияланади.