БУҒ ТУРБИНАСИ

БУҒ ТУРБИНАСИ — бугнинг потенциал энергиясини кинетик энергияга, сўнгра айланувчи валнинг механик ишига айлантирувчи турбина; иссиқлик электр ст-яси (ИЭС)да электр генераторларни айлантирувчи асосий двигатель ҳисобланади. Актив ва реактив турбиналар бўлади. Буғ турбинаси нисбатан ихчам, оддий, тежамли, юқори параметрли буғлардан фойдаланишга, тоза конденсат олишга, электр энергияси и. ч. билан бирга истеъмолчиларга турли параметрли буғ узатишга имкон беради. Муқим (стационар) ва транспорт (кемага ўрнатиладиган) хиллари бор. Муким Буғ турбинасига конденсация турбиналари, теплофикация турбиналари ва б. киради. Деярли барча Буғ турбинаси кўп поғонали ҳисобланади. Бир ва кўп (4 тагача) корпусли, бир ва кўп (3 тагача) валли қилиб ишлаб чиқарилади. Буғ турбинаси марказдан қочирма ҳаво ҳайдагичлар, компрессорлар ва насосларни ҳаракатга келтириш учун ҳам ишлатилади.