БУҒ ТАҚСИМЛАШ

БУҒ ТАҚСИМЛАШ — буғ машинаси цилиндрига янги буғ бериш ва ундан ишлатилган буғни чиқариш жараёнларини бошқариш. Цилиндрнинг киритиш ва чиқариш каналларини золотниклар, клапанлар, бевосита поршеннинг ўзи (тўғри оқимли машиналарда) ёки жўмраклар ёрдамида (поршеннинг ҳаракат қонунига аниқ амал қилган ҳолда) навбатманавбат очиб ва ёпиб амалга оширилади.