БУҒ НАСОСИ — буғ кучи билан ишлайдиган қурилма; бевосита таъсир этувчи поршенли насос; унинг поршени ҳаракатлантирувчи буғ машинасининг поршени билан бир штокка бириктирилади. Одатда, бир цилиндрнинг золотниги бошқа цилиндрнинг штоки билан бошқариладиган, яъни қўшалоқ Буғ насоси кўпроқ ишлатилади.