БУҒ ГЕНЕРАТОРИ — буғ қозони ёки ядро реакторидан олинадиган бирламчи иссиклик элтувчи (сув, суюқ натрий ва б.) иссиклиги ҳисобига босими атмосфера босимидан юқори сув буғи ҳосил қиладиган аппарат ёки агрегат. Органик ёқилғини ёқишда ажраладиган иссиқлик ҳисобига буғ олинадиган Буғ генератори буг қозони, электр энергиясидан фойдаланиб буғ олинадиган Буғ генератори электр қозони деб аталади. Атом электр ст-ялари пайдо бўлганидан сўнг Буғ генератори атамаси атом реакторидан келадиган иссиклик элтувчи қиздирадиган ва турбинага тушадиган иккиламчи буғни олиш учун хизмат киладиган буғлаткичларни ифодалаш учун қўлланилган.