БУЮК ХИТОЙ ТЕКИСЛИГИ, Шимолий Хитой текислиги — Хитойда, Осиёдаги энг йирик текисликлардан бири. Шаркда Сариқденгиз соҳили бўйлаб 1000 км дан ортиқ масофага чўзилган. Шим. дан Яньшан тоғлари ўраб туради, ғарбида Тайханшань тизмасининг ён бағри тик тушган. Майд. 325 минг км2 атрофида. Ер юзаси текис, бал. 100 м гача. Шарқида Шаньдун тоғлари жойлашган. Аллювий жинслардан, ғарбий тоғ олди полосаси қад. ёйилмадан ташкил топган. Иқлими субтропик муссонли иқлим, ёзи нам, қиши эса қуруқ ва совуқ. Тезтез сув тошқинлари бўлиб туради. Жан. дан шимолга томон Буюк Канал ўтган. Буюк хитой текислиги. т. мамлакатнинг аҳоли энг зич жойлашган ҳудуди. Буғдой, пахта, шоли ва б. экинлар етиштирилади. Йирик шаҳарлари: Пекин, Тяньцзинь ва б.