«БУЮК УРУШ» — Польша қироллиги ва Буюк Литва князлигининг Тевтон ордени билан бўлган уруши (1409— 11). Грюнвальд жанги (1410)да Тевтон ордени мағлубиятга учраган. Торунь сулҳи (1411)га кўра Тевтон ордени Жемайтия ва Добжин ерларига бўлган даъвосидан воз кечиб, Польша ва Литвага товон тўлаб турди.