БУЮК ЛИТВА КНЯЗЛИГИ — ҳоз. Литва ва Белоруссия ҳудудларининг бир қисмида жойлашган давлат (13 — 16-а. лар). 13-а. охири — 14-а. да белорус, украин ва ғарбий рус ерларини босиб олиш ҳисобига кенгайган. Пойтахти — дастлаб Тракай, сўнгра Вильнюс. Немис рицарлари билан курашиш мақсадида Польша билан яқинлашган (Крево унияси, 1385). 15-а. охирида буюк князь ҳокимиятини ўз назорати остига олган панлар Радаси ташкил қилинди. Ливон уруши пайтида Польша билан ягона давлат — Речь Поспалитата бирлашган (Люблин унияси, 1569).