БУЮК ДАВЛАТЧИЛИК ШОВИНИЗМИ — кўп миллатли мамлакатларда тарихий тараққиёт жараенида давлатда етакчи мавқени эгаллаган, ўз миллатини «олий» миллат деб эълон қилган ҳукмрон миллат мафкураси ва сиёсати, шовинизм ва миллатчилиютт бир тури. Миллим ва кўп миллатли давлатлар ҳамда мустамлака империялари ташкил топаётган даврда вужудга келган. Ҳукмрон б«уюк» миллатлар сиёсати бошқа миллат ва элатларни асоратга солиш, аёвсиз ишлатиш, иқгисодий, сиёсий ва маданий соҳаларда камситишга қаратилган. Мае, Россия империясида яшовчи мазлум халқларга, жумладан Туркистон халкларига нисбатан Буюк давлатчилик шовинизмига асосланган сиёсат амалга оширилди, уларнинг кад. маданияти, маънавияти, илммаърифати, дини ва урфодатлари оёқ ости қилинди. Шўролар замонида мазкур сиёсат турли мафкуравий усуллар б-н, мас, «байналмилаллик» шиори остида давом эттирилди.