БУЮК ГЕОГРАФИК КАШФИЁТЛАР

БУЮК ГЕОГРАФИК КАШФИЁТЛАР — 15—17-а. ўрталари (чет эл адабиётларида, одатда, фақат 15-а. ўрталари — 16-а. ўрталари) да европалик сайёҳлар томонидан қилинган йирик географик кашфиётлар учун қабул қилинган шартли термин.

Европа мамлакатларида товар и. ч. нинг ўсиши, жавоҳирларнинг етишмаслиги ва олтин ҳамда кумуш, зираворлар ва фил суягини (тропикларда), қимматбаҳо мўйна, морж тишини (шим. мамлакатларда) топиш мақсадида янги ерларни қидириш, Европадан Ҳиндистон ва Шарқий Осиёга янги савдо йўлларини ахтариш кабилар экспедицияга боришнинг умумий сабаблари бўлган.

Буюк географик кашфиётлар 1юз йиллик даврининг муҳим воқеалари . 1488 й. португалиялик денгизчилар Африканинг барча ғарбий ва жан. соҳилини текширдилар (Д. Кан, Б. Диаш ва б.). 149294 й. ларда X. Колумб Багама о. ларини, Катта ва Кичик Антил о. ларини кашф қилди; 1497—99 й. ларда Васко да Гама (араблар раҳнамолигида) Ғарбий Европадан Жан. Африка бўйлаб Ҳиндистонга узлуксиз денгиз йўлини очди; 1498—1502 й. ларда Колумб, А. Охеда, А. Веспуччи ва б. испан ҳамда португал денгизчилари Жан. Американинг ҳамма шим. соҳилини, унинг шарқий (Бразилия) қирғоғини 25° ж. к. гача ва Марказий Американинг Кариб қирғоғини кашф қилдилар. 1513— 25 й. ларда испанлар Панама бўйнини кесиб ўтиб, Тинч океан қирғоғига чикдилар (В. Нуньес де Бальбоа) ва ЛаПлата кўлтиғини, Флорида ва Юкатан я. о. ларини ва Мексика қўлтиғининг барча соҳилини (X. Понсе де Леон, Ф. Кордова, X. Грихальва ва б.), Мексика ва Марказий Американи (Э. Кортес ва б.) забт этдилар, Жан. Американинг Атлантика сохилини тўлиқ текширдилар. 1519—22 й. ларда Ф. Магеллан ва унинг сафдошлари Американинг жан. чеккаси бўйлаб бўғоз орқали (кейинчалик Магеллан бўғози деб аталди) дунё бўйлаб биринчи саёҳат қиддилар. 1526—52 йларда Ф. Писсаро, Д. Альмагро, П. Вальдивия, Г. Кесада, Ф. Орельяна ва б. испанлар Жан. Американинг барча Тинч океан соҳилини, Анд тоғларини 10° ш. к. дан 40° ж. к. кача, Ориноко, Амазонка, Парана, Парагвай дарёларини очдилар. Француз денгизчилари Ж. Веррацано (1524), Ж. Картье (153435) Шим. Американинг шарқий қирғоғини ва СанЛаврентий дарёсини, испан сайёҳлари Э. Сото ва Ф. Коронадо эса Аппалачи тоғларининг жан. ни ва Қояли тоғларнинг жан. ни, Колорадо ва Миссисипи дарёларининг қуйи оқимларини ўргандилар (1540— 42).

Буюк географик кашфиётлар 2юз йиллик даврининг муҳим воқеалари. Ермакнинг Ғарбий Сибирга юришидан (1581—84) кейин ва Газ дарёси бўй и да Мангазея ш. га (1601) асос солингандан сўнг рус сайёҳ (йўл босар)лари Енисей ва Лена дарёлари соҳилларини ўргандилар, Шим. Осиё ҳудудини кесиб ўтиб, Охота денгизигача етиб бордилар (1639 й. И. Москвитин). 17-а. ўрталарига келиб Сибирнинг барча йирик дарёлари ва Амур дарёсининг оқимини (К. Курочкин, И. Перфильев, И. Ребров, М. Стадухин, В. Поярков, Е. Хабаров ва б.) текширдилар. Рус денгизчи сайёҳлари эса Осиёнинг барча шим. соҳилини айланиб чиқиб, Ямал, Таймир, Чукотга я. о. ларини тавсифладилар ва Шим. Муз океанидан Тинч океанга (Беринг бўғози орқали) ўтиб, Осиё қуруқлик орқали Америка б-н туташмаганлигини аниқладилар (Ф. Попов — С. Дежнев экспедициялари). Голланд денгизчиси В. Баренц 1594 й. Новая Земля о. нинг ғарбий қирғоғини ва 1596 й. Шпицберген о. ни айланиб чикди. Инглизлар 1576—1631 й. ларда Гренландиянинг ғарбий соҳилини айланиб ўтиб, Баффин Ерини, Лабрадор я. о. ни айланиб, Гудзон қўлтиғи қирғоқларигача бордилар (М. Фробишер, Ж. Дэйвис, Г. Гудзон, У. Баффин ва б.). Французлар 1609—48 йларда Шим. Америкада Шим. Аппалачи тоғларини ва Буюк кўлларни (С. Шамплен ва б.) топдилар. Испаниялик Л. Торрес 1606 й. Янги Гвинея о. нинг жан. қирғоғини айланиб Торрес бўғозини очди, голландлар эса В. Янсцон, А. Тасман ва б. 1606—44 й. ларда Австралия, Тасмания ва Янги Зеландиянинг шим., ғарбий ва жан. қирғоқларини кашф қилдилар.

Шарқ мамлакатларида, айниқса, Хитойда бундай кашфиётлар анча илгари бошланган. Мил. ав. 128 й. хитойлик Чжан Цянь Шарқий Тяньшан этаклари бўйлаб бориб, Марказий Тяньшан довонларидан ошиб, Фарғона водийсининг Косон ш. га келган, сўнгра Қизилқумдан ўтиб, Балхга етиб борган. Қайтишда Помир, Циньгинь тоғларидан ўтиб, 126 й. да ватанига қайтиб келган (15 минг км йўл босган). Хитой сайёҳи Сюань Цзан 7-а. да 16 йил (629—645) давомида Чжан Цянь йўлидан юриб, Балх ш. гача борган, сўнг Ҳиндукуш тоғларидан ошиб, Ҳайбар дарасидан ўтиб, Ҳинд водийсига чиққан ва Панжобни ўрганган, Панжобдан Бенгалиягача бўлган ерларни кезган, сўнгра Амударё бўйига қайтиб, Помир ва Қашқар орқали ватанига қайтган. 689 й. хитойлик И. Цзинь денгиз бўйлаб саёҳатга чиққан. Суматра о. га борган, сўнг Ганг мансабига етиб келиб, 695 й. ватанига қайтган ва кўрганларини батафсил ёзиб қолдирган.

9—10-а. ларда араблар Эрон, Ҳиндистон, Шри Ланка, Туркистон, Ўрта Осиёнинг буюк тоғлари, Шим. ва Жан. Хитой, Ҳиндихитой, Индонезия о. лари, Африка, Мадагаскар о. ҳақида етарли маълумотга эга бўлишган. Фақат Евросиёнинг шим. уларга унча аниқ эмас эди. 10-а. нинг биринчи ярмида араб сайёҳи, олим Масъудий бутун Ғарбий Осиёни, Туркистон, Кавказ, Шарқий Европа, Шим. Африка, Шарқий Африкани кезиб чиққан, Ява о. ва Хитойда ҳам бўлган деган маълумотлар бор. 13-а. бошида араб географи ва сайёҳи Ёқут Ҳамавий Ўрта денгиз, Форс қўлтиғи, Эрон тоғлиги ва Туркистонда бўлган. Ёқут Ҳамавий «Мамлакатлар луғати»ни тузган. Марокашлик савдогар Абу Абдуллоҳ Ибн Баттута 1325 й. Искандарияга келган, сўнгра Нил дарёси бўйлаб сузиб, биринчи шаршарага (Асвон яқинида) борган. Кейин Сурия (Шом), Кичик Осиё я. о., Ироқ, Макка, Яман, ундан Мозамбикка борган, сўнг Занжибар о. орқали Ҳўрмуз бўғозига келган, Баҳрайн о. ларидан ўтиб, Жан. Эронда бўлган, у ердан Мисрга қайтган. Сўнгра Сурия ва Кичик Осиё я. о. орқали Кора денгиз бўйига, Қримга, Волга дарёси этаги, Ахтуба орқали Олтин Ўрда пойтахти Сарой Беркага борган. Кейин Хоразмга, Бухоро, Самарқандга ўтган. Жан. га бурилиб Амударёдан ўтган, Ҳиндукуш тоғларидан ошиб, Ҳинд водийсига, Панжобга, Деҳлига борган. 1342 й. Хитойга бора туриб Жан. Ҳиндистон, Шри Ланка, Малдив о. ларига ўтган, ундан Хитойга, Тайвань о. га бориб, 1349 й. ватанига қайтган. Сўнг Испанияга борган. Нигер дарёси ўрта оқимига, Аир, Ахаггар тоғликларига (Саҳрои Кабирда) борган. Ҳаммаси бўлиб (қуруқликда ва сувда) 130 минг км йўл босган. У саёҳат қилган мамлакатлар ҳақида муҳим маълумотлар қолдирган.

Туркистондан ҳам жаҳон география фанига буюк ҳисса қўшган олим ва сайёҳлар чиққан. Булардан Муҳаммад ибн Мусо алХоразмий «Сурат аларз» «Ер тасвири» асарини ёзган, 7 иқлимга таъриф берган, 537 та жой номини ёзиб қолдирган. Абу Райҳон Беруний 1016 й. да Шаркда дастлабки географик глобусни яратди. Ер айланасини аник, ўлчади, дунё харитасини тузди, Ғарбий ярим шарда қуруқлик борлигини башорат қидди. Носир Хисрав Мағриб ш. га, жан. да Нубия чўли, Маккагача, шаркда Мўлтон ва Лоҳур ш. ларига борган, 15 минг км дан ортиқйўл босган. Ҳофизи Абру (14— 15-а. лар) Мовароуннахр, Дашти Қипчоқ, Хуросон, Ироқ, Форс, Озарбайжон, Эрон, Гуржистон, Арманистон, Русь ва Шом ерларида бўлган, Ҳиндистонда Ганг дарёси қирғоқларигача бир неча марта борган. Унинг 1417—20 й. ларда ёзган географик асарида дунёнинг дойра шаклидаги харитаси зоқ Самарқандий Афанасий Никитиндан 27 йил аввал Ҳиндистонга (Коликут портига — ҳоз. Кожикоде) денгиз йўли (Арабистон денгизи) орқали борган (1441) ва Ҳиндистон ҳақида китоб ёзган. Африкани айланиб ўтган Васко да Гама Абдураззоқ Самарқандийдан 50 йил кейин шу портга етиб борган. Шарқ географсайёҳ олимларининг кашфиётлари ва ёзиб қолдирган китоблари европалик географсайёҳларнинг жаҳоншумул географик кашфиётларига асос бўлган дейиш мумкин.

Ад.: Маг и до вич И. П., Очерки по истории географических открытий, 3 изд., М., 1967; Ҳ ас а нов Ҳ., Сайёҳ олимлар, 1981; Ҳасанов Ҳ., Ўрта Осиёлик географ ва сайёҳлар, Т., 1964; Иброҳимов Н., Ибн Батгута ва унинг Ўрта Осиёга саёҳати, Т., 1993.