БУЮК АБХАЗ (КЕЛАСУР) ДЕВОРИ

БУЮК АБХАЗ (КЕЛАСУР) ДЕВОРИ — Абхазиядаги қад. мудофаа девори (5 — 6-а. лар). Сухуми ш. дан 4 км жан. роқдан бошланиб, Келасур дарёсининг чап қирғоғи орқали Жан. Абхазияни ураган ҳолда Ингури дарёсининг Қора денгизга қуйилиш ерида тамомланади. У 150 й. мобайнида абсил қабилалари томонидан қурилган; девор оҳак билан қоришилган харсангтошлардан қилинган бўлиб, уз. 160 км дан зиёд, бал. 4 м, ҳар 35—50 м масофада бал. 8 м келадиган 2000 га яқин минора ва буржлар бино қилинган. Бурж ва истеҳкомларда кунгура ва шинаклар бўлган. Девор ҳам тоғ томондан (шим. дан), ҳам денгиз томондан бўладиган ҳужумлардан мудофаа этган. Бир неча марта қайта тикланган. 14 — 15-а. ларданбошлабҳарбий аҳамиятини йўқотган. Деворнинг кўпгина қисми ва вайрона ҳолдаги бир неча юз буржи (минораси) сақланиб қолган.