БУЭНОС-АЙРЕС — Аргентина пойтахти, муҳим иқтисодий, сиёсий ва маданиймаъмурий маркази. Расмий чегараси федерал пойтахт округи ҳисобланади. ЛаПлата қўлтиғининг ўнг соҳилида. Аҳолиси 6 млн., шаҳар атрофи б-н 11,8 млн. киши (1999). Янв. нинг ўртача т-раси 22°, июлда 10°, йилига ўртача 1000 мм ёғин тушади.
1536 й. да испан босқинчиларининг сардори Педро Мендос асос солган. 1541 й. да испанлар индейсларнинг зарбасига бардош беролмай, шаҳарга ўт қўйиб вайрон қилишган. 1580 й. Б. А. қайта қурила бошлади. 1776 й. дан ЛаПлата вице қироллиги пойтахти. 1816 — 26 й. ларда Б. А. ЛаПлата Бирлашган провинциясининг, 1880 й. дан Аргентинанинг пойтахти.
Буэнос-Айрес йирик т. й. тугуни (ундан 18 томонга т. й. кетган) ва денгиз порти (юк тушириш ва ортиш йилига 20 млн. т), Жан. Америкадаги ҳаво йўлларининг маркази; халқаро Эсейс аэропорти бор. Мамлакат импортининг 85%и, экспортининг43% и Б. А. орқали ўтади. Мамлакат саноат маҳсулотининг деярли 50%и Б. А. да ишлаб чиқарилади. Саноатининг асосий тармоқлари: озиқ-овқат ва енгил саноат. Машинасозлик, нефтни қайта ишлаш, кимё, электротехника, фармацевтика, ёгоч тилиш, цемент з-длари бор. Унт (1821 й. дан), илмий муассасалар (адабиёт, иктисод, ҳуқуқ ва ижтимоий фанлар академиялари), Аргентина миллий кутубхонаси, 30 музей, 40 дан ортиқ театр, консерватория (1893 й.), телемарказ, метрополитен, ботаника боғи бор. Буэнос-Айресда ахолией испан тилида сўзлашадиган Лотин Америкаси давлатлари учун китоблар босиб чиқарилади. Шаҳарда кўп қаватли, ойна ва темирбетондан қурилган меҳмонхона, банк каби маъмурий бинолар кўп. Меъморий ёдгорликларидан БуэносАйрес шаҳрининг марказий кўчаларидан бири.
Сан-Игнасио черкови (1710—34), ратуша (1725—54), собор (1804), «Колон» театри (1909) ва 6. бор.