БУШУЕВ Михаил Михайлович (1876 — 1936.18.2) — зоотехник, агроном. Мирзачўл тажриба даласи мудири (1905 — 18), ТуркАССР Ер ишлари халқ комиссари ва Туркистон МИК аъзоси (191821), РСФСР Ер ишлари халқкомиссарлиги ва СССР Госпланида раҳбарлик лавозимларида ишлади (1921 — 36). Бушуев илмий ишлари Мирзачўл шароитида ғўза, каноп, маккажўхори, хашаки ва қанд лавлаги агротехникаси, селекцияси, боғдорчилик, сабзавотчиликни ривожлантириш масалаларига бағишланган. Б. Ўрта Осиёда ингичка толали ғўзани экиш ташаббускорларидан. Шунингдек, чорвачилик селекцияси билан ҳам шуғулланган, маҳсулдорлиги юқори бўлган янги қорамол зотини яратишни бошлаб берган (қ. Бушуев қорамол зоти).