БУШМЕНЛАР

БУШМЕНЛАР (голландча bosjesman, айнан — ўрмон одами) — халқ, Жан. ва Шарқий Африканинг туб аҳолиси. 16—19-а. ларда банту халқлари Бушменларни Намибиянинг чўл р-нларига сиқиб чиқарганлар. Намибия (85 минг, 1992), Ботсвана (35 минг), Ангола (8 минг) ва Зимбабве (1 минг)да яшайдилар. Бушмен ирқига мансуб. Бушмен тиллариая гаплашадилар. Анъанавий ибтидоий диний эътиқодлар сақланган.