БУХТАРМА СУВ ОМБОРИ — Қозоғистон Республикасининг Шарқий Қозоғистон вилоятидаги сув омбори. Иртиш дарёсида 1960—67 й. ларда Бухтарма ГЭС учун тўғон қурилиши натижасида ҳосил бўлган. Бухтарма сув омбори ўзидан юқорирокдаги Зайсан кўли билан туташиб кетган. Майд. 490 км2, ҳажми 49,6 км3, уз. 425 км дан кўпроқ, энг кенг жойи 35 км, ўртача чуқ. 9,6 м, водийларда уз. 30— 50 км ва эни 10 км гача бўлган қўлтиқлар бор. Б. с. о. Иртиш сувини тартибга солиб, кема қатнови шароитини яхшилайди ва Бухтарма ГЭС (қуввати 675 МВт)нинг тўла қувват билан ишлашини таъминлаб туради. Суғоришда фойдаланилади. Балиқ овланади (сазан, таран ва осётр).