БУХТАРМА МУЗЛИКЛАРИ

БУХТАРМА МУЗЛИКЛАРИ, Катта ва Кичик Бухтарма музликлар и — Жан. Олтой тизмасидаги музликлар (Қозоғистон), Бухтарма дарёсининг бош қисмида (Иртиш ҳавзаси). Катта Бухтарма музликлари уз. 6 км, эни 0,7—2 км, майд. 4,5 км2 га яқин. Кичик Бухтарма музликлари уз. 2 км, майд. 1,5 км2. Қор чизиғи 2800 м баландликда, музликнинг учи 2545 м баландликкача тушган.