БУХТАРМА — Олтой жан. даги даре, Иртишнинг ўнг ирмоғи, Бухтарма сув омборига қуйилади. Уз. 336 км, ҳавзасининг майд. 12,7 минг км2. Жан. Олтой тизмасидаги музликлардан бошланади. Юқори ва ўрта қисми чуқур, тор водийдан шиддат билан тез, қуйи қисми эса текисликдаги кенг водийдан тинч оқади. Асосан қормузлик, қисман ёмғир ва грунт сувларидан тўйинади. Ўртача йиллик сув сарфи 214 м3/сек. Нояб. дан апр. гача музлайди. Бухтармада ёгоч окизилади, кичикроқ кемалар қатнайди.