БУХТА

БУХТА (нем. Bucht) — океан, денгиз, қўлтиқ ёки кўлнинг қуруқликка ёриб кирган ёки ороллар билан ўралган кичик бир қисми. Одатда, кема тўхтаб туриши учун қулай бўлади (Босфор бўғозидаги Олтин Мугуз, Қора денгиздаги Новороссийск Б. си). Гидрологик режими маҳаллий шароит билан боғлиқ бўлиб, Бухтага туташ сувлардан фарқ қилади.