БУХОРХУДОТ

БУХОРХУДОТ (Бухоро ва форс, «худо» — тангри, эга, ҳоким) — Бухорхудотлар ҳокимлигини идора қилган ҳукмдорлар унвони. Бухорхудот атамаси дастлаб «Бухорхудо» («Бухоро ҳокими») шаклида бўлган. Бухорога Ислом кириб келгач (8-а.), араблар уни Бухорхудот деб ўз тилларига мослаб олганлар.