БУХОРО—УРАЛ ГАЗ ЙЎЛИ

БУХОРО—УРАЛ ГАЗ ЙЎЛИ — йирик газ магистрали. Россиянинг Урал саноат р-ни ва Ғарбий Козоғистонни Бухоро (Газли р-ни) табиий гази билан таъминлаш учун курилган. lйўли Бухоро — Челябинск ўртасида (уз. 1900 км) 1963 й. да, 2йўли Бухоро — Свердловск ўртасида (уз. 2100 км) 1965 й. да ишга туширилган. Унинг бир кисми (489 км) Ўзбекистон ҳудудидан ўтади. Бу газ йўлларида диаметри 1020 мм ли кувурлар ётқизилган. Газ йўли бўйлаб компрессор ст-ялари курилган. Ундан йилига 21 млрд. м3 газ ўтади. Кейинчалик бу газ йўлига Туркманистон ва Қозоғистондаги газ конларидан олинадиган ёқилғини ўтказадиган гдзопроводлар туташтирилган.