«БУХОРОТЕКС» АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ — тўқимачилик саноати корхонаси. «Ўзбекенгилсаноат» давлат уюшмаси таркибига киради. Бухоро шла жойлашган. 1970 й. қурилиши бошланиб, 1974 й. да й1игирувтўқув фкаси, 1976 й. да ип бўяш фкаси, 1981 й. да 2йигирув фкаси, 1982 й. да 2тўқув фкаси ишга туширилган. 1974—83 й. ларда Бухоро ипгазлама к-ти, 1984 й. Бухоро тўқимачилик к-ти, 1985—93 й. ларда Бухоро ипгазлама бирлашмаси номлари б-н аталган. 1994 й. дан ҳозирги номда ва очиқ турдаги акциядорлик жамияти. Ип, хом сурп ва тайёр газмоллар, шунингдек момиқ сочиқлар ишлаб чиқаради. Йиллик лойиҳа қуввати 22139 т пахта калава, 126,5 млн. погон м хом сурп, 128,6 млн. погон м тайёр газлама. 1996 й. да 25,5 мингт калава ип, 89,4 млн. погон м хом сурп, 92,6 млн. погон м тайёр газлама, 10,4 млн. дона сочиқ ишлаб чиқарди. Корхонада 9,3 мингдан зиёд киши ишлайди (2001). Корхона ўз маҳсулотларини АҚШ, Швейцария, Германия, Голландия, Италия, Тур кия, Австрия, Россия, Украина, Белоруссия каби давлатларга экспорт қилади. «Б», а. ж. жаҳон андозаларига мое рақрбатбардош ва сифатли маҳсулот ишлаб чиқаргани учун «Олтин глобус» халқаро мукофоти билан тақдирланган (1994). Корхонада Швейцария, Германия, Россия, Голландияда тайёрланган замонавий ускуналар ўрнатилган. Ғиждувон, Вобкент, Олот, Қоракўлда филиаллари бор.