«БУХОРОЙИ ШАРИФ» — жадидлар газ. Когон ш. да 1912 й. 11 мартдан 1913 й. 2 янв. гача тожик тилида чиққан. Газ. дастлаб ҳафтасига 6 марта, кейин 3 марта нашр этилган. Жами 153 сони чиққан. «Бухоройи шариф» 1913 й. 12 янв. да Россия бош сиёсий бошқармаси томонидан тақиқланган. Газ. сахифаларидан исломий аҳкомлар, илмфан, тижорат ҳамда иктисодиёт янгиликлари, маърифатни тарғиб этувчи мақолалар ўрин олган. «Бухоройи шариф»да маҳаллий шоир ва ёзувчилар асарларидан парчалар, жаҳон адабиёти намуналари эълон қилинган. «Бухоройи шариф» га озарбайжон ёзувчиси ва журнал и сти Мирзо Жалол муҳаррирлик, Мирзо Ғаффор бош котиблик қилган.