БУХОРО ЯҲУДИЙЛАРИ, Ўрта Осиё яҳудийлари (ўзларини «исроэл», «бане иероэл», «яҳудий-тожик» деб аташади) — Ўрта Осиёнйнг турли шаҳарларида яшайдиган этник гуруҳ. Б. я. атамаси биринчи бўлиб 16-а. да пайдо бўлган. Бухоро яҳудийларининг ўтмишдаги у мумий сони ҳақида аниқ маълумот йўқ. Инглиз миссионери Вольф амир Насруллахон ҳукмронлиги даври (1826—60)да Бухорода 10 минг яҳудий яшаганлигини кўрсатиб ўтган. Аҳолини рўйхатга олиш маълумотларига кўра, 1926 й. да Ўзбекистонда 18172, 1989 й. да эса 28369, шу жумладан Бухорода 4200 Бухоро яҳудийлари яшаган. Ўзбекистонда Бухоро яҳудийлари, асосан, Бухоро, Самарқанд, Қўқон, Хатирчи, Шаҳрисабз, Андижон, Марғилон, Тошкент ш. лари да яшайдилар. Бухоро яҳудийлари тили яҳудий-тожик тили бўлиб, тожик тилининг жан. гуруҳига киради.
Бухоро яҳудийларининг Ўрта Осиёда қачон пайдо бўлганлари мунозарали. Баъзи олимлар (М. Занд)нинг фикрича, яҳудийлар Ўрта Осиёда мил. ав. 6-а. да пайдо бўлганлар. Яҳудийлар энциклопедиясида Бухоро ҳудуди Библиядаги Хабар б-н, иероилликларнинг ўн пушти сургун қилинган жойлардан бири сифатида тенглаштирилган (мил. ав. 722). Археологах тадқиқотларга кўра, яҳудийлар Ўрта Осиё (Марв, Самарқанд) га 2—4—5-а. ва 8-а. ларда келганлар. Ёзма манбаларга кўра эса мил. ав. 1-а. —мил. 1-а. да Марвга, 6 — 80а. ларда Хоразмга келганлар. В. В. Бартольднинг ёзишича, 10-а. да Мовароуннаҳрда яҳудийлар христианларга нисбатан купчиликни ташкил қилган. Туделлик сайёҳ Вениамин (12-а.)нинг маълумотича, Самарқанд ш. да 30 минг яҳудий яшаган. Яҳудийларнинг Бухорода бўлишлари тўғрисида илк маълумот 13-а. га тўғри келади. Бухоро яҳудийларининг оилавий афсоналарига кўра, 14-а. охири — 15-а. бошларида яҳудий тўқувчилар Амир Темур томонидан Сабзавор, Шероз ва Бағдодцан Мовароуннахрга олиб келинган. Улар кейинчалик маҳаллий яҳудий жамоалари б-н аралашиб кетишган. 16-а. да Бухоро яҳудийларнинг бош марказига айланган, шу аерда шаҳарда яҳудийлар маҳалласи — «Маҳаллаи кўҳна» ташкил топган. Бухоро яҳудийлари иудаизм динига эътиқод килишади. Барча шаҳарларда, яҳудийлар ғуж бўлиб яшаган маҳаллаларда синагогалар бўлган.
20-а. нинг 30-й. лари бошларидаги сталинча қатагон даврида 1000 га яқин Бухоро яҳудийлари ҳибсга олинган, синагогалар, яҳудий мактаблари, театр, музей ва газ. лар ёпилган. Бухоро яҳудийларидан адабий эсдаликларнинг машҳур муаллифларидан бири Соломон бен Самуэл бўлган. У 1338 й. Урганчда яҳудий тили луғатини тузган, Моше бен Довуд форсийда поэмалар битган. 17а. охири — 18-а. 1-ярмида шоир Юсуф Ягуди (Моллах Иосиф бен Исаак)нинг «Етти акаука» асари Бухорода машҳур бўлган. Бухоро яҳудийларининг асосий машгулотлари савдо, мусиқашунослик, артистлик, хунармандчилик бўлиб, кейинчалик маиший хизмат, педагоглик соҳалари, муҳандис, врачлик касбларини эгаллашган. Бухоро яҳудийлари орасидан фан ва маданиятнинг йирик арбоблари етишиб чиққан: фан докторлари — проф. Ю. И. Исҳоқов, И. А. Калантаров, Б. И. Пинхасов, Н. М. Маллаев; композиторлар — М. Левиев, С. Юдаков; рассомлар — Ю. М. Елизаров; Ўзбекистон халқ артистлари — Л. Бобохонов, Б. Давидова, И. Оқилов, М. Ёқубова, М. Шамаева шулар жумласидандир.
Ўзбекистон мустақилликка эришган (1991)дан кейин Ўзбекистон Республикаси Конституцияси барча миллат ва элат вакилларининг тили, урфодати, анъаналарига ҳурмат билан муносабатда бўлишни, уларнинг ривожланиши учун шароит яратишни кафолатлади. Бухорода 2 синагога, яҳудий тилида ўқитиладиган мактаб ва болалар богчаси фаолият кўрсатади. Самарқандда «Шофар» газ. нашр қилинади (1998). Турли диний маросимлар эркин ўтказилади.
Ад.: Альмеев Р., Бухарские евреи, Бухоро, 1998.
Роберт Альмеев.