БУХОРО УНИВЕРСИТЕТИ

БУХОРО УНИВЕРСИТЕТИ, Файзулла Хўжаев номидаги Бухоро давлат университети — илмий ва педагог кадрлар тайёрлайдиган олий ўқув юрти. ЎзР Президенти фармонига асосан 1992 й. 15 мартда Бухоро пед. ин-ти (1930) негизида ташкил этилган. Унтда 9 ф-т (физикамат., иктисод, кимёбиол., қ. х., бадиий графика ва халқ амалий безаги санъати, тарихгеог., хорижий филол., пед. ва жисмоний маданият, узбек филол. си), бир ижтимоий ўқув маркази, 50 ихтисослаштирилган кафедра, минтақавий тил маркази, ихтисослаштирилган академик лицей, гимназия, тайёрлов курслари, кутубхона (нодир қўлёзмалар ва тошбосма асарлар бўлими б-н), ботаника боғи, планетарий, ҳисоблаш маркази, тест маркази, унт тарихи, ўлка зоол. си, археологияэтн. музейлари, ўқувспорт, спортҳарбий тайёрлов, спортсоғломлаштириш мажмуалари, маърифиймаданий ишлар клуби бор (2001). Унтда 23 ихтисослик бўйича мутахассислар тайёрланилади.

Унда аспирантура, магистратура, докторантура мавжуд. 2000/2001 ўқув йили унтда 5 мингдан ортиқ талаба таълим олди, 341 ўқитувчи, жумладан 1 Ўзбекистон ФАнинг акад., 28 фан д-ри ва проф., 272 фан номзоди ва доцент ишлади. Унтда турли йўналишларда и. т. ишлари олиб борилади. РФ, Италия, Ирландия, Франция, MAP, Польша, Германия, АҚШ илмий муассасалари б-н илмий ҳамкорлик қилади. Ташкил бўлгандан бери унт 25 мингдан ортиқ мутахассис тайёрлади (2001).