БУХОРО НАМОЗГОҲИ

БУХОРО НАМОЗГОҲИ — Бухородаги меъморий ёдгорлик. Шаҳарнинг жан. чеккасида, қорахонийлар сулоласининг ёзги қароргоҳи ўрнида барпо этилган (1119). Масжид пишиқ ғиштдан оддий қилиб қурилган, атрофи баланд девор билан ўралган. 16-а. даги таъмир даврида масжид биносига туташтириб 3 тоқили ва устунли пешайвон қурилган. Тарҳи тўғри тўртбурчак бўлиб, 3 асосий хонадан иборат. Ўртадаги мурабба тархли хона ясси гумбаз б-н, ёнларидаги хоналар балхи гумбаз билан ёпилган. Асосий хонага пештоқ, ёнидаги хоналарга далонйўлакдан кирилган. Пештоққа гириҳ нақш ишланган, Қуръондан кўчирилган оятлар битилган. Бухоро намозгоҳи меъморлигида меҳроб ва унинг атрофига ишланган кошинкори безаклар алоҳида ажралиб туради. Унда Бухоро меъморлиги ва безак санъатининг анъаналари ўз ифодасини топган.