БУХОРО КУМУШ ТАНГАСИ — Бухоро хонлиги (1500—1753) ташкил бўлган пайтда Шайбонийхон номи билан зарб қилинган кумуш тангалар. Шайбонийлар дастлаб тангаларининг оғирлигини 1 мисқол, яъни 4,8 г миқцорида зарб қилган бўлса, 17-а. га келиб 4,4 г га тушиб қолди. Жонийлар сулоласи хукмронлик қилган (1599—1753) даврдан бошлаб кумуш тангалар аъло сифатли соф кумушдан зарб қилинган. Манғитлар сулоласи (1753—1920) тангаларида Жонийлар тангаларига нисбатан ёзувлар оз бўлган. Кумуш тангаларнинг ўнг томонида танга зарб қилинган шаҳарнинг номи, яъни «Ҳимматли Бухоро зарби» ва рақамлар б-н сана кўрсатилган, терс томонида подшонинг номи ва яна сана кўрсатилган. Манғитларда подшо номини тангага бериш йўллари турлича бўлган. Биринчи Мангит амири Муҳаммад Раҳимхон ўз номидан танга зарб этган. Лекин Шоҳмурод олдин Абдулғозий номи б-н, кейинчалик отаси Дониёлбий номи билан тангалар чиқарган. Шоҳмурод ва унинг вориси амир Ҳайдар гоҳ буваси, гоҳ отаси, гоҳо отабуваси, кейинчалик ўзи номидан ҳам тангалар зарб қилган. Унинг ўғлиҲусайн атиги 75 кун ҳукмронлик қилган бўлса ҳам ўз номи билан кумуш тангалар зарб қилишга улгурган. Кейинги барча мангит амирлари фақат авлодаждодларининг хотираси учун танга зарб қилганлар. Манғитларнинг кумуш тангалари аъло сифатли соф кумушдан ишланган; уларнинг оғирлиги камайган ва диаметри кичрайган.
Ад.: Эр Назаров Т., Кочнев Бухоро кумуш тангаси, Тангалар ўтмиш даракчилари, Т., 1977.