БУХОРО ИЛМИЙ ЖАМИЯТИ — БХСРда ташкил этилган жамият (1921). Ўлкадаги қад. обидаларни муҳофаза қилиш, халқ амалий санъатини ривожлантириш, фан тарихига оид қўлёзмаларни йиғиш, археологик ашёлар ва халқ оғзаки ижоди намуналарини тўплаб тадқиқ этиш каби ишлар билан шуғулланган. Олим, ёзувчи ва маърифатпарварлардан Абдурауф Фитрат, Отажон Пайров Сулаймоний, Абдулвоҳид Бурҳонов (Мунзим), Садриддин Айний, Салимбек Салимий, Шчпифжон Махдум (Садр Зиё), Аҳмаджон Ҳамдий, Мусажон Саиджонов, Йўдцошқори Пўлатов, Сиддиқхон (Хашмат) (1885—1910 й. ларда Бухоро амири бўлган Амир Абдулаҳаднинг укаси) жамият аъзолари бўлишган. Бухоро илмий жамияти илмий экспедициялар ташкил этган. Бухородаги 3 шахсий кутубхонада сақданган шарқшунослик, тарих, адабиётга оид қўлёзма китобларни тўплаган. Биргина Шарифжон Махдум кутубхонасидан 300 жилдга яқин форстожик ва туркий тиллардаги ноёб қўлёзма асарлар рўйхатга олинган. Жамият тўплаган қўлёзма асарлар орасида тарихчи Иаршахийннт «Таърихи Бухоро» («Бухоро тарихи»), Аҳмад Донишнинг «Наводирулвақое» («Нодир воқеалар») асарлари бор. Жамиятнинг «Анжумани тарих» бўлими «Бухоро арки тарихининг қўлёзмаси» китобини тайёрлаган. Бухоро илмий жамияти тўплаган материаллар Ўзбекистон ФА Шарқшунослик ин-ти қўлёзмалар фондида сақланади.
Шодмон Ҳайитов.