БУХОРОЁҒ ОЧИҚ ТУРДАГИ АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ

«БУХОРОЁҒ» ОЧИҚ ТУРДАГИ АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ — озиқ-овқат саноати корхонаси. «Ўзёғмойтамакисаноат» уюшмаси таркибига киради. Асосан ўсимлик ёғи, совун, шунингдек чорва учун аралаш ем ишлаб чикаради. Лойиҳа қувватига кўра суткасига 300 т чигитни қайта ишлайди. 1953 й. да ишга туширилган, 1994 й. июндан ҳоз. номда. 1997 й. дан Франциядан келтирилган замонавий ускуналар асосида «Сомоний» минерал суви ҳам чиқарилади. Келгусида ёғни дезодарация қилиш ва қадоқлаш ҳамда алифлок и. ч. цехларини ишга тушириш режалаштирилган (2001).