БУХОРО ДАВЛАТ МҒЬМОРИЙБАДИИЙ МУЗЕЙ ҚЎРИҚХОНАСИ

БУХОРО ДАВЛАТ МҒЬМОРИЙБАДИИЙ МУЗЕЙ ҚЎРИҚХОНАСИ — Бухоро ш. даги музейқўриқхона; Бухоронинг қад. тарихини, унинг моддий ва маънавий бойликларини, авлоддан авлодга ўтиб келаётган ўзига хос анъаналарини сақлаш, ўрганиш ва тарғиб қилиш билан шуғулланувчи муассаса. 1922 й. да Бухоро давлат музейи сифатида ташкил топган. Кейинчалик турли номлар б-н аталган: Бухоро вилоят ўлкашунослик музейи (1940—45; 1969—83), Бухоро тарихий ўлкашунослик музей и (1945— 69), Бухоро тарихиймеъморий музейи (1983—84), 1985 й. дан музейқўрикхона, 1988 й. дан ҳоз. номда.

Музейқўриқхона жамғармаси 63 мингдан ортиқ. Умумий майд. 8320 кв. м. Унинг 6 та филиали бор: Вилоят ўлкашунослик музейи (Аркда), халқ амалий безак санъати музейи (Ситораи Моҳи Хосада), Камолиддин Беҳзод номидаги санъат музейи (собиқ Азов банки биносида), Файзулла Хўжаев уймузейи (19-а. даги тарихий бинода), Абу Али ибн Сино мемориал музейи (Пешку туманидаги Афшона қишлоғида), Ромитан ўлкашунослик музейи (Ромитан ш. да).

Музейқўриқхонанинг 94 залида 28 та мустақил экспозиция Бухоронинг ривожланиш босқичларини, жаҳон цивилизацияси, маънавий маданияти ва диний қадриятларига қўшган ҳиссаси ва ҳоз. кунда эришилган муваффақиятларидан ҳикоя қилади. Археологик тўпламлари орасида мил. ав. 4—3-а. лар неолит даврига оид пичоқсимон тош бўлаклари (Дарвозаи Қир манзилгоҳи), жез даври маданиятига доир материаллар (Замонбобо маданияти), сак қабилаларининг қабрларидан топилган буюмлар, фаянсдан ишланган ҳайкалчалар (арслон ва тошбақа), буюмлар (саклар қозони, исирикдон ва б.), шунингдек мил. ав. 5-а. дан мил. 16-а. гача дахлдор манзилгох/iap ва шаҳристонлардан қазиб олинган қадаҳ, коса ва кўзалар, заргарлик буюмлари, суякдан ишланган игна, тўғноғич ва б. буюмлар бор. Нумизматика тўплами ҳам бой: юнонбактрия тангалари (мил. ав. 3—2-а. лар), кушон тангалари (1—3а. лар), сосонийлар тангалари (5-а.), бухорхудотлар тангалари (7—8-а. лар), сомонийлар (9 — 10-а. лар), қорахонийлар (12-а.), темурийлар (14—15-а. лар), шайбонийлар (16-а.), аштархонийлар (17-а.), манғитлар сулоласи даври (18— 20-а. боши) га оид олтин тангалардан иборат. Бухоро кашталари, сўзаналари ва зардўзлик буюмлари, Ғиждувон кулолчилиги (10—20-а. лар), ёғоч ўймакорлиги буюмлари (14—20-а. лар), 16—20-а. ларга оид хитой ва япон чинниларидан иборат тўпламлар, ноёб китоб ва қўлёзмалар (1391—92 йларга доир «Зикр. асар аннаби») ўрами, 1930— 2000 й. ларда ишланган тасвирий санъат асарлари, ўлка тарихига оид 100 мингдан ортиқ экспонатлар сақланади.

Роберт Альмеев.