БУХОРО ВИНО ЗАВОДИ

БУХОРО ВИНО ЗАВОДИ, «Шоҳруд» очиқ турдаги акциядорлик жамиятинингвино заводи — виноарақ маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи саноат корхонаси. «Ўзмевасабзавотузумсан оатхолдинг» компанияси таркибига киради. Бухоро ш. да жойлашган. 1941 й. да Бухоро вино з-ди номи билан ташкил этилган. 1994 й. дан «Шоҳруд» очиқ турдаги акциядорлик жамияти. Асосан кучсиз («Баян ширей», «Биҳишти», «Оқ жилвон», «Кизил жилвон»), купли («Шоҳруд») ва десерт («Жондор», «Амири», «Кагор») узум винолари, арақ («Шохруд»), бальзам («Шифобахш») бренди, коняк («Бухоро») ва узум шарбатлари ишлаб чиқаради. Ғарбий Европа мамлакатларидан олинган замонавий технологик жиҳозлар ўрнатилган.